<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Ўғил беақл бўлса,
 Кўрар ота азобинг,
 Она бағри эзилар,
 Заҳардек бир бурда нони.

[V2]
 Бошингдаги кулфатдан қоч,
 Йиғиб олгин ўз ақлинг,
 Худо айтган йўлдан юр,
 Доимо содиқ бўлгин.

[C1]
   Содиқ бўлгин, содиқ бўлгин Худога.
   Содиқ бўлгин, содиқ бўлгин Худога.

[V3]
 Яхши кун ҳам, ёмон кун ҳам,
 Сувдай оқиб кетади.
 Доно Сулаймон беҳуда,
 Беҳуда деб айтади.

[V4]
 Қанча ақл ўргатсанг ҳам
 Тананг ерда қолади.
 Худо айтган йўлдан юр,
 Доимо содиқ бўлгин.

[C2]
   Содиқ бўлгин, содиқ бўлгин Худога.
   Содиқ бўлгин, содиқ бўлгин Худога.

[V5]
 Мақтанма кучинг билан,
 Идрокингга суянма,
 Бутун жону-дилинг билан,
 Эганг Номин улуғла.

[V6]
 Кун келиб кўтарилсанг,
 Гуноҳга ҳеч алданма,
 Худо айтган йўлдан юр,
 Доимо содиқ қолгин.

[C3]
   Содиқ қолгин, содиқ қолгин Худога.
   Содиқ қолгин, содиқ қолгин Худога.

[V7]
 Дарбадарликда юрдинг,
 Отанг Худони унутиб,
 Сўзларини ёқтирмадинг,
 Хом хаёлга берилиб.

[V8]
 Билгин хочда муқаддас,
 Ўғил қони тўкилган,
 Отанг уйига қайтгин,
 Доимо содиқ бўлгин.

[V9]
 Содиқ бўлгин, содиқ бўлгин Худога.
 Содиқ бўлгин, содиқ бўлгин Худога.</lyrics>
<title>Содиқ бўлгин</title>
<author>Собир Умуров</author>
</song>